Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Қрим кўпригидаги портлаш оқибатлари ва Херсондаги жанглар. Уруш суратлари
Қрим кўпригидаги портлаш — Путиннинг бу урушдаги энг оғриқли мағлубиятларидан бири. Бу қандай содир бўлди.
7 октябр куни Луҳанск области раҳбари Сергей Гайдай Украина қуролли кучлари Креминна шаҳридан 40 километр масофадаги Грековка посёлкаси озод этилгани ҳақида хабар берди. «ДХР» эса россиялик ҳарбийлар Донецк областида Отрадовка, Веселая Долина ва Зайцево қишлоқларини эгаллагани ҳақида маълум қилган. Калуга областидаги аэродромда дрон портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу Россия ҳудудидан учирилган дрон-камикадзе бўлиб, у учиш-қўниш йўлагига зарар етказган. Украина Курил оролларини Япониянинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудуди деб тан олди. Россияда Украинадаги урушга сафарбар этилганлар учун кредит таътиллари бериш тўғрисида қонун қабул қилинди.
8 октябр куни Қрим кўпригида кучли портлаш содир бўлди. Расмий версияга кўра, йўллардан бири бўйлаб ҳаракатланган юк автомобили портлатилган, темирйўл орқали унга параллел ҳаракатланган поезд составидаги ёнилғи тўлдирилган цистерналар ёниб кетган. РФ Тергов қўмитаси «Қрим кўпригидаги ҳодиса юзасидан» жиноий иш очди, аммо ҳали ягона расмий версия илгари сурилмаган, Украина эса ҳодиса учун тўғридан тўғри жавобгарликни зиммасига олмаган. Ҳозирга келиб кўприк бўйлаб ҳаракат қисман тикланган.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Куннинг асосий воқеаси. Қрим кўпригидаги портлаш
Қрим кўпригидаги портлашнинг илк кадрлари. Бу 8 октябр куни соат 6 да рўй берди. Россия томонининг расмий версиясига кўра, юк машинаси портлатилган, бу вақтда темирйўл бўйлаб ҳаракатланган составдаги ёнилғи цистерналарида детонация рўй берган.
Алексей Ягодинский / ТАСС
Қрим кўпригининг қулаб тушган участкаси. Йўллардан бири бутун қолган, шу туфайли ўша кун кечқурун кўприк бўйлаб ҳаракат тикланди.
Моя Феодосия / ТАСС
Керч бўғози кўриниши. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш вақтида беш киши ҳалок бўлган, булар юк машинаси ҳайдовчиси ва унга ёнма-ён ҳаракатланган енгил машинадаги тўрт киши - уч эркак ва бир аёл.
Vera Katkova / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Портлашдан кейин бўғознинг Қрим томонида паром кечувига киришда автомобилларнинг улкан навбати ҳосил бўлди.
Reuters / Scanpix / LETA
Портлашдан кейин йўлга қўйилган паром кечувига киришда автомобилларни текшираётган полициячи.
Roman Dmitriyev / AFP / Scanpix / LETA
Днепр яқинида кунботиш чоғида турган аскарлар
Ed Ram / Getty Images
Харкив областининг озод этилган ҳудудларидаги ҳаёт
Украин кўнгиллилари Богуславка аҳолисига озиқ-овқат тарқатмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Подлиман қишлоғида яшовчи кекса ёшли аёл гуманитар ёрдам пакетини бағрига босмоқда. Богуславка каби Подлиман ҳам 4 октябр куни Украина армияси назоратига қайтганди.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETAОктябр ойи бошида озод этилган Боровая посёлкасида яшовчилар Оскол дарёсидан вақтинчалик кўприк орқали ўтмоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETAПески-Радьковские қишлоғида яшовчилар россияликларнинг яксон этилган танкини қисмларга ажратмоқда. Октябр ойи бошида бу ерда россиялик ҳарбийлар тинч аҳоли вакиллари ва Украина армияси асирларини қийноққа солган камералар топилганди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETAХаркивда портлашдан кейинги тутун. Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, шаҳар тунда Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида бир киши яраланган, бир неча бинолар вайрон бўлган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Криминалистлар Лимандаги қабристон ҳудудида. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда 50 га яқин қабр қазилган, уларнинг бир қисмига ким кўмилгани номаълум. Украинанинг Донецк областидаги бу шаҳар бир неча ойлик истилодан кейин 1 октябр куни россиялик ҳарбийлардан қайтариб олинди.
Yevgen Honcharenko / EPA / Scanpix / LETA
Озод этилган ҳудудлар аҳолиси Россия истилоси ҳақида
Донецк областининг Шчурово посёлкасида қабристонда турган 65 ёшли Светлана Борисенко. 2022 йил баҳоридан буён россияликлар истилоси остида бўлган посёлка 17 сентябр куни озод этилди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Светлана Борисенконинг Шчуроводаги уйи ошхонаси. Истило вақтида бу ерда россиялик аскарлар яшаган. Улар уй бекасини ўзлари учун овқат тайёрлаб беришга мажбурлашган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Шчуровода яшовчи Иван Лобанов ертўладан чиқмоқда. Унинг оиласининг Шчуроводаги уйи артиллерия зарбаларидан шикастланган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Озод этилган Шчуроводаги вайрон бўлган уйи зинасида ўтирган Зинаида Чуприна (75 ёш).
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Донецк ва Иловайск бўйлаб зарбалари
«ДХР» қутқарув хизмати Донецк области Иловайск шаҳридаги темирйўл станциясидаги ёнғинни ўчирмоқда. 2014 йилдан буён россияпараст кучлар назоратида қолаётган бу шаҳарга 8 октябр куни ракета зарбалари йўлланди.
Россия ФВВ / ТАСС
Иловайскдаги темирйўл станциясида ёнғин оқибатлари, «ДХР» маъмурияти бунда Украинани айблаган. Расмий версияга кўра, зарбадан кейин цистерналар жойлашган ҳудудда ёнилғи сизиши ва аланга олиши рўй берган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Николай Тришин / ТАСС
Донецкнинг Киров районидаги босмахонада зарбалардан кейин чиққан оловни ўчираётган ўт ўчирувчи. «ДХР» расмийлари икки киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон областидаги жанглар
Херсон областидаги фронт чизиғида тин олаётган украин аскари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA