Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
19 октябр куни Украинага босқиннинг янги қўмондони Сергей Суровикин Россия давлат нашрига илк интервьюсини берди — у оккупация қилинган Херсондаги россияликларга нисбатан «нооддий қарорлар» қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Кўплар унинг сўзларини шаҳарни Украина армиясига топшириш эҳтимоли сифатида баҳоламоқда. Аннексия қилинган Херсон области раҳбарияти эса барча хоҳловчиларга Украина зарбалари туфайли у ердан «таътилга кетиш»ни таклиф этмоқда. Зеленскийнинг офиси мамлакат энергетика инфратузилмалари мунтазам равишда зарбага учраётгани туфайли украинларни электр, сув ва иссиқлик ўчишига тайёр туришга чақирди. Украина Олий Радаси Ичкерияни Россия томонидан босиб олинган ҳудуд деб эълон қилди, Эстония эса Россияни терроризм ҳомийси бўлган мамлакат сифатида тан олди.
Қуйида 18 октябр, урушнинг 237-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Алмашув
Озод этилган украин асирлари гуруҳи украинлар позициясидаги алмашув нуқтаси томон кетмоқда. Узоқроқда Z рамзлари акс этган юк машиналари кўринади, улар асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган россиялик асирларни олиб кетган. 110 га 110 форматидаги алмашув ҳақида 17 октябр куниёқ маълум бўлганди, жараён доирасида асосан украин аёллари асирликдан қайтарилган.
Ukrainian Coordinating Staff for the Treatment of Prisoners of War / Reuters / Scanpix / LETAРоссияликлар асирлигидан қайтарилган аёллар Запорижжяга етиб келган автобусда йиғлашмоқда. Украина армияси сафида 50 минг атрофида аёллар ҳам хизмат қилади
Dmytro Smolyenko / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETAРоссияликлар асирлигидан қайтган украиналик аёл Запорижжяда
Dmytro Smolyenko / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETAРоссияликлар асирлигидан қайтган аёл Запорижжяга келгач, ҳарбий формадаги турмуш ўртоғи билан кўришмоқда
Пресс-служба президента Украины / Reuters / Scanpix / LETAРоссияликлар асирлигидан қайтарилган украин аёллари. Алмашув доирасида Россияга 80 нафар «фуқаролик хизматидаги денгизчи» ва «ДХР», «ЛХР» ҳамда Россиянинг бошқа регионларидан бўлган 30 нафар ҳарбий хизматчилар қайтарилган.
Dmytro Smolyenko / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Миколайив области ўққа тутилиши
Миколайивда россияликлар зарбасидан кейин топилган эркак жасади. 18 октябрга ўтар кечаси шаҳар яна C-300 ракеталари томонидан ўққа тутилди. Миколайив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг маълумотига кўра, Миколайивда ракета зарбалари гуллар бозори ва икки қаватли уй биносига келиб тушган. Бир киши ҳалок бўлган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAМиколайивлик киши ҳужум вақтида шикастланган бино яқинида. Унинг ёнида ҳудудда ишлаётган ўт ўчирувчилар каскаси
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAРоссияликлар зарбасидан шикастланган бино атрофида миколайивлик аёл қўлида итини кўтариб турибди. Миколайив мунтазам равишда ўққа тутилмоқда ва турар жойларга ҳам ракеталар келиб тушмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAМиколайив области Лиман қишлоғида эски «Волга» автомобилида ўқлар изи. Орқа планда — шамол электр генераторлари. Миколайив областида Россия армияси иккита аҳоли яшаш манзилини ўз назоратида сақлаб турибди — Снигиревка ва Александровка. «Россияга қўшилиш бўйича референдумлар»дан олдин Украина ҳудудларидаги россияпараст маъмурлар Снигиревка ва Александровкани Херсон области таркибига «қўшиб қўйишган». Кейин бу аҳоли яшаш манзиллари Россия томонидан аннексия қилинган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA