Борис Жонсон яна Британия бош вазири бўлиши мумкин
Сентябрь ойида Британия бош вазири лавозимини тарк этган Борис Жонсон яна ушбу лавозим учун сайловда иштирок этмоқчи. Сиёсатчи буни «миллий манфаат» масаласи деб ҳисоблаяпти.

Фото: Getty Images
Собиқ бош вазир Борис Жонсон ҳамкасби Лиз Трасс истеъфога чиққанидан сўнг, яна бош вазирликка номзодини қўйиши кутилмоқда, деб ёзди The Times.
Жонсон буни «миллий манфаат» масаласи деб ҳисоблаяпти. Собиқ бош вазир имкониятларини чамаламоқда, лекин Консерватив партияни «ўзгартириши» мумкинлигига ишонмоқда.
Трасс 20 октябрь куни истеъфога чиқишини эълон қилди, у бош вазир лавозимида 45 кун ишлади холос. У ворис сайланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Трасс иқтисодий сиёсатдаги хатолар туфайли истеъфога чиқди. Сўнгги ҳафтада унинг идорасини молия вазири Квази Квартенг ва ички ишлар вазири Суэлла Браверман тарк этди.
Жонсон июль ойи бошида истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Ўша пайтда Консерватив партиянинг Жамоатлар палатасидаги бош ташкилотчиси ўринбосари Крис Пинчер билан юзага келган можаро ортидан Британия ҳукуматининг ўнлаб амалдорлари истеъфо берди. Пинчер Лондондаги консерваторларнинг сара клубида маст ҳолда жанжаллашиб, икки эркакка тегажоғлик қилган. Бу воқеа ошкор бўлгач, узр сўраб, истеъфога чиқди. Пинчерни юқори лавозимга тайинлаган Жонсон унга нисбатан тегажоғлик масаласида парламент текшируви ўтказилаётганини билган.
Жонсон 2019 йил июль ойида Британия бош вазири бўлган эди. Бундан олдин худди Трасс каби Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Лондон мэри сифатида ишлаган.
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025