Жаҳон | 16:53 / 03.12.2022
25855
5 дақиқада ўқилади
Қамалда қолган Бахмут, фронтга борган Собянин. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 282-кунидан асосий маълумотлар
- Германия Украинага яна 7 та «Gepard» зенит қурилмаларини юборади ва улар учун снарядлар ҳам топишга ҳаракат қилади.
- Украина хавфсизлик хизмати Москва патриархиясининг Украина проваслав черковига қарашли бўлган мамлакатнинг учта областида жойлашган монастир ва ибодатхоналарида «контрразведка текширувлари» ўтказилишини эълон қилди.
- Путин ва Шолц телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилишди. Шолц россияликларнинг фуқаролик инфратузилмаларига авиазарбаларини қоралаган ҳамда Германия Украинанинг мудофаа қобилиятини кучайтириш учун ёрдам кўрсатишда давом этишини билдирган. Путин Вашингтон Украина ҳудудлари аннексиясини тан олган тақдирда музокаралар столига ўтиришини айтган.
- «Дожд» телеканали телебошловчи Алексей Коростелевни ишдан бўшатди. Журналист жонли эфир вақтида томошабинларни сафарбарлик вақтидаги қонунбузилишлари ҳақида ёзишга чақирган ва телеканал фронтдаги россиялик ҳарбийларга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтган. Кейинроқ у эфир вақти янглишиб кетганини маълум қилди.
- Приморье ўлкасидаги ўқув парвози вақтида россияликларнинг МиГ-31 қирувчиси қулади, экипаж катапульта бўлишга улгурган, бу ҳодиса қуруқликда вайронгарчиликларга олиб келмаган. Россия мудофаа вазирлиги аварияга техник носозлик сабаб бўлганини айтди. Бу уруш бошидан буён техник носозлик туфайли қулаган тўққизинчи қирувчи самолётдир.
- Россиялик губернаторлар янги йил корпоративларидан воз кечишмоқда, улар бунинг учун мўлжалланган маблағларни сафарбар қилинган аскарлар учун ўтказиб беришни исташмоқда.
Қуйида 2 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Чугуйив ўққа тутилиши оқибатлари

Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги украиналик қутқарувчилар

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассдаги ҳарбий шифокорлар

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Гаражда яшашга мажбур бўлаётган ирпинлик

Jeff J Mitchell / Getty Images

Jeff J Mitchell / Getty Images
Донецк бўйлаб зарба берилиши

Валентин Спринчак / ТАСС

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Москва мэри «мудофаа чизиғи»да

Мэр ва Москва ҳокимлиги матбуот хизмати / ТАСС
Мавзуга оид

07:45
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

16:43 / 10.05.2025