Сурхондарёда тоғ ўрмонидан 51 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди
Қонунбузарлар томонидан ўсимлик дунёсига 560 млн 550 минг сўм зарар етказилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг хизмат ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суиистеъмол қилиши оқибатида 51 туп дарахт кесиб кетилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда дарахт кесувчиларга қарши тезкор рейд тадбирлари ўтказилган.

Ана шундай рейдлардан бирида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суиистеъмол қилиши натижасида Мачай ўрмон бўлимининг Етимтол ва Алмали массивларидан Зарафшон арча, Шумтол, Учқад , Заранг каби жами 51 та дарахт таг қисми билан кесиб кетилгани аниқланган.

Бу билан қонунбузарлар томонидан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига 560 млн 550 минг сўм зарар етказилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025