Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 303-кунидаги асосий маълумотлар:
- Россияликлар ва беларуслар Bank оf Georgia банкидаги ўз ҳисоблари блоклангани ҳақида хабар ола бошлашди.
- АҚШ баҳоларига кўра, «Вагнер» қамоқхоналарда ёлланган 40 минг маҳбусни фронтга юборган.
- Киевда электр энергиясини тежаш мақсадида троллейбуслар ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилди. Энди барча жамоат транспорти йўналишларида фақат автобуслар қатнайди.
- АҚШ Сенати кейинги йил учун бюджетни маъқуллади. У Украинадаги уруш билан боғлиқ харажатлар учун 45 миллиард доллар ажратишни кўзда тутади.
- Мариуполда россияликлар авиазарбасидан вайрон бўлган драмтеатр «снос» қилинади.
- УЕФА уруш бошидан буён илк бор Россияда турнир ўтказади.
- ТАСС манбаси Россия ИИВ Украинадаги болаларни «чўктириш» ва «ёқиш»га чорлаган журналист Красовскийнинг сўзларида экстремизм бор-йўқлигини текширади.
Қуйида 23 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Истило остидаги Мариуполда драматик театр биноси бузиб ташланди
Мариупол шаҳрининг Украина томонидан тайинланган маъмурияти хабар қилишича, шаҳарнинг оккупацион ҳукумати Драма театри биносини бузиб ташламоқда. Урушнинг илк даврида кўплаб шаҳарликлар бошпана қилган ушбу бинога 16 март куни россияликлар авиабомбаси тушган (бу журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари текширувлари орқали ҳам тасдиқланган). Шу вақтга қадар бу ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас — Украина ҳукумати 300 нафар атрофида одам қурбон бўлганини айтади, бу эса бу воқеани урушдаги энг кўп киши қурбон бўлган ҳолатга айлантиради. Россия ҳукумати бу ҳодисага қандайдир алоқаси борлигини рад этад этади.


Николай Тришин / ТАСС


Лимандаги ҳаёт

Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Херсон областининг Александровка қишлоғидаги вайронгарчиликлар

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда ишлаётган ўт ўчирувчилар
Бахмутда (Донецк области) шу кунларда энг оғир жанглар кетмоқда, унинг иштирокчилари бу жангларга аллақачон «Бахмут гўштқиймалагичи» номини берган. Якунланган ҳафтада Бахмутга Украина президенти Володимир Зеленский ташриф буюрди. У шаҳар мудофааси иштирокчиларини тақдирлади.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

16:43 / 10.05.2025
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди

13:01 / 10.05.2025