Украина Эроннинг дрон заводларига зарба беришга чақирди
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Эроннинг дрон заводларига зарба беришга чақирди.

Фото: Украина президенти офиси
Подолякнинг таъкидлашича, Эрон Россияга ракета ва учувчисиз самолётлар етказиб беришни кўпайтиришни режалаштирмоқда ва «халқаро санкциялар институтини сурбетларча камситмоқда». Шу сабабли сиёсатчи дрон ишлаб чиқарадиган корхоналарга барҳам бериш зарурлигини айтди.
«Ишламайдиган санкциялардан, БМТ резолюцияларининг яроқсиз концепциясидан воз кечиш пайти келди. Ундан кўра деструктив воситаларга - заводларни тугатиш, етказиб берувчиларни ҳибсга олишга ўтиш муҳим», - деб ёзди Подоляк.
Украина томони Эрон Россияга «Шоҳид-136» ва «Муҳожир-6» дронларини етказиб беряпти, деб ҳисоблайди. Россияда улар «Геран-2» номи билан Укрианага зарба беришда ишлатилмоқда. Эрон бу даъволарни мунтазам равишда рад қилиб келмоқда.
Мавзуга оид

13:55
Германия Исроил ва Эрондан 5 минг кишини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

12:49
Россия ТИВ: АҚШ муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бекор қилди

12:12
Трамп «барча»ни Теҳрондан тезроқ чиқиб кетишга чақирди

12:03