Дубайда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони очилди
Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони ва шоу-руми очилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Kun.uz
Дубайда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконининг ташкил этилишига президентнинг ««Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»»ги қарорининг ижросини таъминлаш доирасида жорий йил 22 сентябрь – 5 октябрь кунлари Доҳа шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон маданияти кунларида эришилган эди.
Дўкон учун Ўзбекистондан ҳунармандчиликнинг каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ йўналишларидаги маҳсулотларнинг намуналари олиб келинди.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Мавзуга оид

08:39
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди

14:36 / 25.04.2025