Финландия Leopard 2 жанговар танкларини Украинага топширишга тайёр
Финландия ҳукумати Leopard 2 жанговар танкларини Украинага топшириш масаласини кўриб чиқмоқда ва агар умумевропа даражасида бундай амалиётни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, бунга тайёр бўлади.

Фото: Reuters
Бу ҳақда Миллий мудофаа қўмитаси раҳбари Антти Ҳаккянен. Финландиянинг MTV Uutisille телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Албатта, бизнинг ҳиссамиз унчалик катта бўлмайди, чунки Россия билан чегарадош давлат сифатида ўз мудофаа қобилиятимиз биз учун доимо устунлик қилади», деди Ҳаккянен.
Шу билан бирга, у Европанинг кўплаб давлатларида Финландияга қараганда зирҳли техника етказиб бериш имкониятлари кўпроқ эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

20:49 / 09.06.2025
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади

00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди

21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда

01:36 / 19.05.2025