Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг собиқ президенти Болсонару АҚШда шифохонага ётқизилди
У қорин оғриғидан шикоят қилганидан кейин госпитализация этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару қорин оғриғи билан Флорида штатининг Орландо шаҳридаги шифохонага ётқизилди, деб хабар берди O Globo газетаси.
Госпитализация Бразилия пойтахтида унинг тарафдорлари томонидан ҳукумат биноларига бостириб кирилишидан бир кун ўтгач содир бўлган.
Болсонару 2019 йил январидан 2023 йил январигача Бразилия президенти бўлган. Бу лавозимда унинг ўрнини Луис Инасиу Лула да Силва эгаллади.
Жаир Болсонару 2018 йилги президентлик кампанияси пайтида пичоқланган, шундан кейин бир неча марта ичак тиқилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди.
У ўз вориси лавозимга киришишидан икки кун олдин АҚШга жўнаб кетган эди.
Мавзуга оид

14:32 / 31.07.2025
АҚШ Бразилиядан импорт учун божларни 50 фоизгача оширади

22:28 / 15.07.2025
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025