Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди
Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19,8 даража совуқ ҳарорат қайд этилди. Мазкур кўрсаткич пойтахтдаги охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.

2007-2008 йилнинг қиш ойларида Тошкентда энг паст ҳарорат кўрсаткичи -17,4 даражагача пастлаган. Ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қишидаги антициклондан кучли.
Республика бўйича энг паст ҳарорат Қорақалпоғистонда рўйхатга олинган бўлиб, ўтган асрнинг 70-йилларида ҳарорат -40 даражагача пасайган.
“Ўзгидромет” ахборот хизмати ушбу антициклон бироз кучсизланиб бораётгани, аммо Ўзбекистон кейинги ҳафтагача унинг таъсирида бўлиб туришини маълум қилди.
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025