Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати
Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган иссиқхона газ тармоғидан ўчирилди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, «Ўзнефтгазинспекция» ва «Тошкенттумангаз» газ таъминоти бўлими билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганилган.
Иссиқхона Тошкент тумани, «Гузар» маҳалласи Ёшлик кўчасида яшовчи фуқаро М. Ш. хонадонига тегишли эканлиги маълум бўлган. Ҳақиқатан ҳам хонадон эгаси томонидан иссиқхонани иситиш учун газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Хусусан, иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозони ўрнатилганлиги маълум бўлди ва тармоқдан ўчирилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Иссиқхона томонидан етказилган зарар миқдори 39 млн 443 минг сўмни (39 минг 443 куб метр табиий газ) ташкил этди.
Мавзуга оид

12:53 / 30.07.2025
Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

11:35 / 27.07.2025
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди

10:04 / 04.07.2025
Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди

20:47 / 04.05.2025