Россия самолёти маст безори туфайли Урганчга фавқулодда қўнди
«Москва-Гоа» рейсида маст ҳолатдаги йўловчи безорилик қилган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.

Фото: Uzbekistan Airports
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-300 самолёти 18 январ куни соат 20:29 да Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Москва шаҳридан Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи маст йўловчининг безорилиги сабабли шундай қарорга келган. Зўравон йўловчи самолётдан тушириб юборилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.
«Яқин соатларда самолёт парвозини давом эттиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Таиланд пойтахти Бангкокдан Россия пойтахти Москвага учган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти йўловчининг безорилиги туфайли Самарқандга фавқулодда қўнган эди.
Мавзуга оид

23:12 / 29.04.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

16:15 / 29.04.2025
Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

14:54 / 29.04.2025
Америкалик сенатор Россияни «балиқлар учун емга» айлантириш билан таҳдид қилди

13:45 / 29.04.2025