Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Актёр Алек Болдуинга одам ўлдириш бўйича айблов қўйилди
Алек Болдуин Нью-Мексико прокуратураси томонидан одам ўлдиришда расман айбланди. "Занг" фильми съёмкасида актёр оператор Галина Хатчинсни отиб қўйди. Реквизит қуролда ҳақиқий ўқлар бўлгани аниқланди.

Алек Болдуин (чапда) Фото: AP
Американинг Нью-Мексико штати прокуратураси 31 январ, сешанба куни актёр Алек Болдуинга 2021 йил 21 октябрда "Занг" вестернини суратга олиш чоғида оператор Галина Хатчинсни ўлдиргани бўйича расман айблов қўйди. Бу ҳақда Америка ОАВ суд ҳужжатларига асосланиб хабар бермоқда.
Болдуиндан ташқари, худди шундай айблов суратга олиш майдончасида қурол ва ўқ-дорилар учун масъул бўлган Ханна Гутьерес-Ридга ҳам қўйилди. Болдуин суратга олиш пайтида тасодифан Хатчинсни "Кольт" револьверидан отиб қўйди, унда номаълум сабабларга кўра ўқсиз патронлар ўрнига ҳақиқийлари бўлган.
Агар Болдуин ва Гутьерес-Рид айбдор деб топилса, улар 18 ойгача қамоқ жазоси ва 5000 доллар жаримага тортилиши мумкин. Бироқ бу иш ўқотар қуролга алоқадорлиги туфайли қамоқ муддати беш йилгача ошиши мумкин, дея таъкидлайди CNN.
2022 йил ноябрь ойида Болдуин "Занг" суратга олиш гуруҳини судга берди. Актёрнинг таъкидлашича, фожиага Гутьерес-Рид, актёрга қурол бериб, унинг хавфсиз эканлигини айтган режиссёр ёрдамчиси Дэйв Холлс, реквизитор Сара Закри ва қурол етказиб берувчи Сет Кеннининг ҳаракатлари сабаб бўлган. "Бу айбланувчилар суратга олиш майдончасида хавфсизликни таъминлаши керак бўлган профессионаллардир. Суратга олишнинг барча иштирокчилари, жумладан Болдуин ҳам улардан буни кутишмаган ва уларга ишонишган", дейилади даъво аризасида.
Шу билан бирга, Гутьерес-Риднинг адвокати Жейсон Боулз журналистларга шундай деди: "Айнан у, Болдуиннинг ўзи Галинани отиб қўйди, бу унинг хатоси".
Хатчинслар оиласи дастлаб Болдуинни суратга олинаётган саҳнага етарлича тайёргарлик кўрмаганликда ва фильмнинг ишлаб чиқариш харажатларини асоссиз қисқартиришда айблаб, судга берди. Кейинчалик даъво қайтариб олинди. "Биз ҳаммамиз Галинанинг ўлими даҳшатли бахтсиз ҳодиса деб ҳисоблаймиз", деди марҳум операторнинг эри Мэтью Хатчинс.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди
Ўзбекистон | 19:28
-
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди
Жаҳон | 19:19
-
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиадани 13-ўринда якунлади
Спорт | 19:16
-
Босқичма-босқич эски қувурлардан замонавий иссиқлик тизимига ўтилмоқда - Veolia Energy Tashkent
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

14:29 / 16.04.2024
Болдуиннинг филмини суратга олиш пайтидаги қотиллик: реквизитчига 1,5 йил берилди

14:41 / 20.01.2024
Алек Болдуинга одам ўлдириш бўйича иккинчи марта айблов қўйилди

15:00 / 21.04.2023
Алек Болдуиндан операторнинг ўлдирилиши бўйича айблов олиб ташланди

11:21 / 10.02.2023