Соледардаги вагнерчилар ва Лвивда дафн этилган америкалик. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 342-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин чегара ҳудудларида террорчилик хавфи даражасини жорий этиш муддатларига қўйилган чекловларни бекор қилди – бу тўлиқ ҳарбий ҳолат деганидир. РФ президенти фармонига кўра, хавфлиликнинг «сариқ» даражаси жорий этилган регионларда эндиликда автомобилларда портловчи қурилмалар ва қуроллар бор-йўқлиги текширилади.
- РФ мудофаа вазирлиги Донецк областининг Блаҳодатное посёлкаси эгалланганини маълум қилди. Бу ҳудуд устидан назорат ўрнатилгани ҳақида аввалроқ «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин ҳам хабар берганди. Украина бу маълумотларга муносабат билдирмаган.
- Россияда «қисман сафарбарлик» вақтида тўққиз мингдан ортиқ киши ноқонуний сафарбар қилингани маълум бўлди. Прокуратура уларни уйига қайтаради.
- Владимир областидан сафарбар қилинган шахс ҳарбий қисмни ташлаб кетгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У ўз ҳаракатини «уйини соғингани» билан изоҳлаган.
- Москва судида собиқ депутат, Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланган Александр Невзоров учун 9 йил қамоқ жазоси (сиртдан) сўралди. Невзоров анчадан буён Россияда эмас, ўтган йили у Украина фуқаролигини олганди.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма жангчилари Соледарда
«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Соледар «тўлиғича унинг ёлланма жангчилари назоратига ўтгани» ҳақида 11 январдаёқ эълон қилганди. Икки кун ўтиб РФ мудофаа вазирлиги шаҳар «Россия қўшинларининг турли гуруҳлари» томонидан эгаллангани ҳақида хабар берди, 16 январ куни эса — «ДХР» расмийлари бу маълумотни тасдиқлади. Украина ўз ҳарбийлари Соледардан чекинганини фақат 25 январга келиб тан олди.
Соледар Россия армиясининг сўнгги ойлардаги асосий ҳарбий мақсадларидан бири бўлиб қолаётган Бахмут шаҳридан 10-15 километр масофада жойлашган. Айрим экспертлар фикрича, Соледарнинг олиниши РФ қўшинларининг Бахмут йўналишида муваффақиятга эришиш имкониятларини оширади.

Иван Ноябрев / ТАСС

Иван Ноябрев / ТАСС

Иван Ноябрев / ТАСС
Ярим йиллик қамалдан кейинги Бахмут
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия Бахмут атрофидаги позицияларга бу шаҳарни 2022 йил июлидан буён штурм қилаётган «Вагнер» ёлланма жангчилари ўрнига Россия мунтазам армияси бўлинмаларини жойлаштирмоқда. ISW таҳлилчиларига кўра, бу шаҳарга юриш қилишнинг кульминациясини ортга суради, шу билан бирга, Украина қўмондонлиги жиддий йўқотишларга учрамаслик учун чекинишга қарор қилиши ҳам мумкин.
Бахмут мудофаасидаги украин ҳарбийлари «Настоящего времени» мухбирига Россия қўшинлари ушбу шаҳардаги Украина ҳарбийлари таъминотида фойдаланиладиган иккита асосий трассани ўққа тутиш учун етарли масофада яқинлашган — булар Словянск ва Константиновкадан келувчи йўллардир. Украина қуролли кучлари жангчилари кўча жангларига тайёргарлик кўрмоқда.
Бундан ташқари, Бахмут шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Олексий Реванинг хабар қилишича, қамалдаги Бахмутда 6,5 минг атрофида тинч аҳоли вакиллари қолмоқда (урушга қадар бу шаҳарда 70 мингдан ортиқ киши яшаган). Қолган аҳоли зудлик билан эвакуация бўлишга чақирилмоқда.



Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутдан эвакуация

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина армиясининг Бахмут яқинидаги фронторти позицияси

Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


Херсон областининг озод этилган қишлоқлари

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Володимир Зеленский Миколайивдаги ҳоспиталда

Украина президенти матбуот хизмати / AP / Scanpix / LETA
Киевда токдан узилган ҳайвонот боғи

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Фронтда ҳалок бўлган америкалик кўнгиллининг дафн маросими

Mateusz Nowak / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

14:51
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

18:03 / 06.05.2025
Канада Россиянинг улкан «Руслан» самолётини мусодара қилади

15:40 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи Путинга Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар ошириш билан таҳдид қилди

13:37 / 06.05.2025