Харкивда университет ва кўп қаватли уй ўққа тутилди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 347-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- WSJ Россия ва Эрон Татаристонда Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронларини ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
- «Руси сидящей» ташкилоти раҳбари Ольга Романова «мудофаа вазирлигидан бўлган» кишилар Кузбассдаги колониядан 50 нафар маҳбусни олиб кетишгани — ва «бу каби ҳолатлар ҳақида ҳаммаёқдан хабар келаётгани» ҳақида маълум қилди.
- Украина нашрлари, шунингдек Рада депутатлари Украина мудофаа вазири Олексий Резников яқин кунлар ичида истеъфога чиқиши ҳақида хабар берди.
- Одессада аҳолининг 40 фоизи нимстанциядаги авария туфайли токсиз қолди. Одессадаги ўқув муассасаларида 6 ва 7 феврал кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди.
- 5 феврал куни тонгда Харкив ўққа тутилди. Украина ҳукумати ракеталардан бири турар жой биносига, бошқаси — университет биносига келиб тушгани, беш киши жабрланганини хабар қилган.
- Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Бенет уруш бошидаги музокаралар чоғида Владимир Путин унга Украина президенти Володимир Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда бергани ҳақида гапирди.
Харкив ўққа тутилиши оқибатлари
5 феврал тонгида Харкив марказига ракеталар учиб келди. «Суспильне» телеканали хабар беришича, россияликлар зарбаси оқибатида беш киши яраланган. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълумотига кўра, шаҳарнинг Киев районига С-300 тизимининг икки ракетаси йўлланган. Улардан бири Шаҳар хўжалиги миллий университети бош корпусининг юқори қаватига урилган. Иккинчи ракета унга яқин жойлашган тўрт қаватли уйга қулаган, жами беш киши яраланган. Шаҳар мэри Харкивнинг бу районига ҳарбийлар жойлаштирилмаганини маълум қилган.

Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA

Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA

Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон ўққа тутилиши оқибатлари
Херсонда 5 феврал тонгида икки қаватли лицей биносига зарба келиб тушган. Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати хабар беришича, лицейнинг биринчи қавати ёниб кетди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Аннексия қилинган Донецк шаҳрининг Россия томонидан тайинланган мэри Алексей Кулемзин шаҳарнинг Петровский райони ўққа тутилганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, район ҳудудига 35 дақиқа ичида 155 миллиметр калибрли 24 та снаряд келиб тушган — Тихий микрорайонидаги Стаханова кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бири шикастланган, бу ерда бир аёл ҳалок бўлган.

Николай Тришин / ТАСС

Николай Тришин / ТАСС
Олдинги чизиқдаги украин артиллериячилари

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги ҳаёт

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

14:51
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

18:03 / 06.05.2025
Канада Россиянинг улкан «Руслан» самолётини мусодара қилади

15:40 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи Путинга Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар ошириш билан таҳдид қилди

13:37 / 06.05.2025