Херсонда оёғидан айрилган жангчи аёл, Киевда дрон ови. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 369-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 27 февралга ўтар кечаси Киев ва Украинанинг қатор областларида россияликлар дронлари ҳужумлари кузатилди. Хмельницкийда бир киши ҳалок бўлиб, яна тўрт киши яраланган.
- Белгород, Брянск ва Курск областлари губернаторлари Украина билан чегара ҳудудидаги аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилгани ҳақида хабарлар беришган. Жабрланганлар йўқ.
- Иркутскдан бўлган сафарбар қилинганлар учинчи бор Путинга мурожаат қилиб, командирлар уларни ҳеч қандай тайёргарликсиз штурмга юбораётганидан шикоят қилишди. Улар шунингдек оғир яраланганлар ва ҳалок бўлганлар эвакуация қилинмаётгани, чунки қўмондонлик «техникани йўқотишдан қўрқаётгани»ни айтишган.
- WizzAir авиакомпанияси 14 мартдан эътиборан хавфсизлик нуқтайи назаридан Молдова билан авиақатновларни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси хабар берди.
- АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Киевга ташриф буюрди ва Украинага 1,25 миллиард доллар миқдоридаги иқтисодий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди, бу олдинроқ анонс қилинган қарийб 10 миллиард долларлик ёрдам пакетининг бир қисми бўлади.
- Евроиттифоқ Беларусга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Чеклов чоралари рўйхатга киритилган жисмоний шахсларнинг Евроиттифоқ ҳудудига киришини чеклаш ва уларнинг активларини музлатишни ўз ичига олади — ҳозирда рўйхатда 195 киши номи қайд этилган, улар орасида Александр Лукашенко ҳам бор..
Кун кадри. Киев осмонида дрон излаш

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги позициялари
Донецк областида жанглар ва шаҳар ҳамда қишлоқлар ўққа тутилиши давом этмоқда. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг 27 феврал кунги сводкасида айтилишича, шу кунларда Россия қўшини Горняк шаҳрига (Донецкдан тахминан 40 километр ғарбда) ва унга қўшни бўлган Зоряное қишлоғига, шунингдек Донецк яқинидаги Авдийивкага зарбалар берган. Бундан ташқари, РФ армияси Бахмут ва Вуҳледар шаҳарларини ҳам ўққа тутмоқда.
«Беларускі Гаюн» мониторинг гуруҳи маълумотига кўра, Беларусдан Ростов области ҳудуди орқали Донецк томонга шахсий таркиб ва ҳарбий техникалар ортилган эшелон йўлга чиққан.
Донецк областида ҳаво ҳарорати исий бошлади, натижада йўл ва окопларда лойгарчилик юзага келган. Қуйида украин ҳарбийлари қандай шароитларда Россия юришларини тўхтатиб тургани акс этган суратлар.

Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA

Yan Dobronosov / Reuters / Scanpix / LETA
Украинларнинг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали
Бахмут йўналишидаги вазият борган сари ёмонлашмоқда — бу ҳақда Володимир Зеленский 27 феврал кунги кечки мурожаатида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Россия қўшини «украинлар позицияларини ҳимоя қилиш, мустаҳкамлаш учун фойдаланиши мумкин бўлган барча нарсани йўқ қилмоқда». Украина президенти шунингдек «Донбассдаги шу ва бошқа йўналишларда мудофаани қаҳрамонларча ушлаб турган» Украина қуролли кучлари жангчиларига миннатдорчилик билдирган.
Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал-полковник Олександр Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия Бахмут атрофига «Вагнер» ХҲКнинг нисбатан яхши тайёрланган штурм отрядларини ташлаган. РФ мудофаа вазирлиги 27 феврал кунги брифингда Россия қўшинлари Украина армиясининг Бахмут атрофида жойлашган ўқ-дори омборини аниқ нишонга олгани ҳақида хабар берди.


Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA


Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Бахмутда кино намойиши

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Одесса ҳоспиталидаги украиналик ҳарбий хизматчи

Уруш вақтидаги Донецк манзаралари

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA


Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Мавзуга оид

18:03 / 06.05.2025
Канада Россиянинг улкан «Руслан» самолётини мусодара қилади

15:40 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи Путинга Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар ошириш билан таҳдид қилди

13:37 / 06.05.2025
Reuters: Ғарб Киевга Patriot тизимларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

21:14 / 05.05.2025