Жамият | 08:29 / 06.03.2023
22141
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда эркак аввал хотини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 2 март куни Янгиер шаҳар тиббиёт коллежи ҳовлисида содир бўлган.

Янгиер шаҳарда яшовчи, 45 ёшли фуқаро Р.У. коллежнинг иккинчи босқичида таҳсил олаётган турмуш ўртоғи Д.У.ни оилавий келишмовчилик ортидан қасддан ўлдириш мақсадида бир неча марта пичоқ урган. Оқибатда 40 ёшли аёл тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Шундан сўнг эркак содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан танасининг бир неча жойига уриб, ўзига оғир тан жароҳатлари етказган.

У дарҳол Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан Р.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!