Танзила Норбоева Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди
Сенат раиси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилиб, унинг истиқболлари хусусида фикр алмашилган.
Хусусан, давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастурини амалга ошириш, махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти ролини кучайтириш, гендер тенглик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда турли соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий компанияларни жалб этиш борасида Жаҳон банкининг иштироки муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, Анна Бьерде Ўзбекистонда иқтисодий янгиланишлар ижтимоий ислоҳотлар билан уйғун равишда олиб борилаётганини, шу жумладан ижтимоий инклюзивлик ва ижтимоий тенглик ёндашувлари асосида давлатнинг алоҳида стратегик мақсадлари белгиланганини қайд этган. Шунингдек, у Жаҳон банки бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилишини маълум қилган.
Мавзуга оид

12:56 / 14.06.2025
Ўзбекистонда Better Cotton дастури қамрови кенгайтирилади

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

20:44 / 21.05.2025