“Орол муаммоси мен билан тенгдош” – Бибижан Аралбаева
Қорақалпоғистонда “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Орол муаммоси бўйича фаол Бибижан Аралбаева сўзга чиқиб, онаси балиқ заводида ишлагани, денгизнинг қуриши уларни қандай қўрқувга солгани ҳақида гапирди.
“Яқинда БМТ минбарида, қорақалпоқ тилида Иброҳим Юсуповнинг элегиясидан парча янгради. Бу бизлар учун жуда қувончли.
Орол муаммоси мен билан тенгдош. Бобом Оролнинг ризқ-у насибаси ҳар доим бўлсин, Орол бой бўлсин деган мақсадда отамга Аралбай деб исм қўйган. 6 ёшлигимда баҳор бошқача келди: атрофда яшиллик йўқ эди, ҳамма жой сап-сариқ, тераклар сўлиб қолган. Бу баҳор менинг болалик жароҳатим бўлди. Бир куни балиқ заводида ишчи бўлиб ишлаган онамнинг кўзларида қўрқув кўрдим. Онам ҳар доим хурсанд юрарди, ишга бориб келиши у учун катта мотивация бўлган. Ўша куни онамнинг кўзидаги қўрқув Оролнинг қуриши, балиқ заводининг ёпилиши ва ишсизлик пайдо бўлиши билан боғлиқ эди.
Янгиланаётган конституциянинг 49-моддасида Оролбўйи ҳудудларида яшовчи халқнинг турмуш даражасини кўтариш, экологик тизимини муҳофаза қилиш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш назарда тутилмоқда. Бу бизнинг эртанги кунимизни кафолатлайдиган муҳим янгилик деб биламан”, — дея таъкидлади Бибижан Аралбаева.
Орол муаммоси бўйича фаол конституциявий ислоҳoтларга бефарқ эмаслигини таъкидлаб, жамоатчиликни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 24 март куни Саида Мирзиёева БМТ бош қароргоҳида тузилманинг Сув масалалари бўйича конференциясида иштирок этиб, Ўзбекистон номидан чиқиш қилганди. У ўз чиқишида дунё ҳамжамиятининг эътиборини яна бир бор Орол фожиасига қаратиб, Иброҳим Юсуповнинг элегиясидан қорақалпоқ тилида парча ўқиб берди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
-
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
Жаҳон | 23:35 / 14.05.2025
-
Болалар ҳайвонот боғида кенгуру билан муштлашган эркак вафот этди
Жаҳон | 23:14 / 14.05.2025
-
14 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:59 / 14.05.2025
Мавзуга оид

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

22:01 / 25.01.2025