Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбари билан учрашди
Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ол Халифани қабул қилди.
Давлат раҳбари уни қитъа конфедерацияси президенти лавозимига қайта сайлангани билан самимий қутлаб, Осиёда ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган шахсий ҳиссасини қайд этди.
Ўзбекистон ва конфедерация ўртасида сермаҳсул ҳамкорлик олиб борилаётганига алоҳида мамнуният билдирилди. Футболни ривожлантириш, унга ёшларни кенг жалб қилиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шайх Салмон Ўзбекистонда ҳаваскор ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Мамлакатда ёшлар ўртасида Осиё чемпионати муваффақиятли ўтказилгани ва яқинда миллий жамоа ғалаба қозонгани билан чин дилдан табриклади.
Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, йирик тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу спорт турини оммалаштириш, илғор тажрибани жорий қилиш ва методологик ёрдам кўрсатиш, мураббийларнинг малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
Иқтисодиёт | 14:50
-
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 14:39
-
Самарқандда Кувайт бизнес маркази очилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:38
-
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:22
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024