Россия Қора денгиз флоти кемалари Миколайивга ракета зарбалари берди
27 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Миколайивни ўққа тутди, шаҳарга 4 та «Калибр» ракеталари отилди, деб хабар берди шаҳар раҳбари Александр Сенкевич.
Декабрь охиридан бери Миколайивда бундай ҳужумлар бўлмаган, деди у ОАВ эфирида.
Сенкевичнинг сўзларига кўра, ракеталар турар жой биноларига тушган, зарба берилган жой яқинида ҳарбий объектлар йўқ, ҳозирда шаҳарда ҳам ҳарбийлар деярли қолмаган.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, ракета ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлган, 23 киши, жумладан бир бола жароҳатланган.
Украина президенти Володимир Зеленский «Калибр» ракеталари Қора денгиздан учирилганини, «юқори аниқликдаги қуроллар хусусий уйлар, тарихий бино ва кўп қаватли бинога қаратилган»ини айтди.
«Босқинчи давлат бу урушнинг асосий мақсади террор ва украиналикларни йўқ қилиш эканлигини исботлашдан тўхтамаяпти», дея маълум қилди у Telegram’да.
У «инсониятга қарши навбатдаги жиноят» содир этганлар жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид

20:06 / 30.04.2025
Россия ва КХДР ўртасида автомобил кўпригини қуриш бошланди

18:55 / 30.04.2025
Трамп ва Зеленскийнинг Ватикандаги 15 дақиқалик суҳбати тафсилотлари маълум қилинди

16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди

13:34 / 30.04.2025