Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони ошди
Ўзбекистон мактабларидаги эркак педагоглар улуши 30 фоизга етди.

Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони сўнгги 5 йилда қарийб 28 минг нафарга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.
Шундан 159,9 минг нафари ёки 30,7 фоизини эркак педагоглар ташкил этган.
2022/2023 ўқув йилида 2018/2019 ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21 фоизга кўпайган.
Мавзуга оид

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

09:45 / 09.06.2025
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди

09:03 / 09.06.2025
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

08:20 / 09.06.2025