Дания Украинага катта ёрдам пакетини тайёрламоқда
Дания Украинанинг бўлажак ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун украиналикларга янги 1,7 миллиард крона (тахминан 250 миллион доллар) миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади, деб хабар берди Дания Мудофаа вазирлиги.

Фото: AP
Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу пакетга минадан тозалаш воситалари, ўқ-дорилар, дала кўприклари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари ҳамда бошқа нарсалар киради.
“Хайрия пакетидаги жиҳозлар фронтда Украина танклари ва зирҳли пиёда аскарларига йўл очиш учун зарур”, — деди Дания мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Троэльс Лунд Поулсен.
Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссеннинг таъкидлашича, бу Дания томонидан Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери тақдим этиладиган энг катта ёрдам пакетидир.
Даниянинг Украинага берган ёрдамининг умумий миқдори 11 миллиард Дания кронасига етди.
Мавзуга оид

10:25 / 15.06.2025
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

13:18 / 14.06.2025