Донбассдаги «арвоҳ» шаҳар ва Запорижжяга зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 422-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 11 май куни кечқурун қатор россиялик ҳарбий мухбирлар ва Z-телеграм-каналлар Украина қуролли кучлари бир неча йўналишларда қарши ҳужум бошлагани ҳақида хабар беришди — аммо кейинроқ вазият «барқарорлиги» ва «штат режими»да экани ҳақида ёза бошлашди.
- РФ мудофаа вазирлиги бунга тезлик билан муносабат билдириб, «Россия мудофааси ҳарбий тўқнашувлар чизиғининг турли участкаларида ёриб ўтилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни билдирди, аммо украинларнинг ҳужумлари тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланди.
- Володимир Зеленский хорижий нашрларга берган интервюсида Украина қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёрланиши учун яна бироз вақт зарурлиги, чунки ғарбдан ваъда қилинган қуроллар ҳали тўлиқ етиб келмаганини маълум қилди.
- Евгений Пригожин Россия мунтазам армияси бўлинмаларини (Бахмутда вагнерчиларнинг қанотларини ёпиши керак бўлган) позицияларни жангсиз ташлаб кетишда айблади. Мудофаа вазирлиги бу маълумот юзасидан изоҳ бермади.
- Брянск, Курск ва Белгород областлари расмийлари тунги зарбалар ҳақида хабар беришган. Брянск областида дрон ҳарбий комиссариатга ҳужум қилган, Курскда зарбалар натижасида электр таъминоти қисман издан чиққан, Белгородда иккита учувчисиз учар қурилма портлаган ва хусусий секторга тушган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Запорижжя области ўққа тутилиши оқибатлари
10 май куни кечқурун Россия қўшини Запорижжа шаҳридан тахминан 30 километр жанубда жойлашган Малокатериновка посёлкасига ракета зарбалари йўллади. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши жабрланган, жумладан, тез ёрдам шифокори ҳам. Бир қанча уйлар тўлиқ вайрон бўлган, мингдан ортиқ уй — электрсиз қолган. Россия томони Малокатериновка ўққа тутилиши юзасидан изоҳ бермаган.

Reuters / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA

Dmytro Smolienko / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Марйинкадаги вайронгарчиликлар
Марйинка аннексия қилинган Донецкдан 24 километр масофада жойлашган. Марйинка атрофидаги жанглар 2014 йилдаёқ бошланганди, 2015 йил июнида «ДХР» кучлари ва Украина ҚК оғир қуроллар қўллаган — BBC бу тўқнашувни 2015 йил февралида имзоланган «Минск-2» келишувидан кейинги энг йирик тўқнашув деб атаганди.
Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Марйинка учун кечган шиддатли тўқнашувлар амалда шаҳарни буткул ер билан яксон этди. Қуйида шаҳарнинг бугунги кундаги кўриниши акс этган суратлар.



Украинанинг турли нуқталаридан суратлар
Лвивдаги омборда олиб келиб ташланган совет даври ёдгорликлари
Инқилобгача бўлган Россия ва ундан кейинги СССР даврига мансуб ёдгорликларни олиб ташлаш ишлари Украинада кенг кўламли урушгача бошланиб кетганди — 2022 йил 24 февралидан кейин эса бу жараён оммавий тус олди. Ўтган йил давомида Украинада Александр Пушкиннинг 30 та ҳайкали, шунингдек Екатерина II, Александр Суворов ва Георгий Жуковга ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек, совет жангчиларининг 20 га яқин ёдгорликлари демонтаж қилинган. Қоидага кўра, улар йўқ қилинмайди, балки сақлаш учун омборлар ва музейларга жўнатилади.

Stanislav Ivanov / Global Images Ukraine / Getty Images

Мавзуга оид

21:14 / 05.05.2025
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки нега яширилди-ю, нега энди тан олинди?

14:21 / 05.05.2025
NYT: Исроилдан Украинага Patriot комплекси юборилади

13:22 / 05.05.2025
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди

19:15 / 03.05.2025