Тошкентнинг 3 туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Фото: Kun.uz
Электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари олдини олиш мақсадида бугун, 10 июнь куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Улар:
- Миробод туманининг Моштабиб, Нукус, Саид Барака, Амир Темур ва Туркистон кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод туманининг Чашма, Илғор шоҳ, Оҳанграбо, «Миришкор» МФЙнинг Дархон, Илғор шоҳкўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Юнусобод туманининг Уста Ширин, Акмал Пўлат ва Миртемир кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача.
«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

19:00 / 22.05.2025