Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Кегейли тумани ҳудудида Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
12 июн куни Нукус шаҳридан Чимбой тумани йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган икки машина тўқнашиш оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни соат 14:30 да Нукус-Чимбой-Тахтакўпир автомобил йўлининг 43 ва 44-километр оралиғида Б.М. бошқарувидаги Lacetti транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Р.Т. бошқарувидаги Labo автомашинаси билан тўқнашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда икки автомобил ҳам бўлиниб кетганини кўриш мумкин.
ЙТҲ оқибатида Labo ҳайдовчиси Р.Т. ҳамда Lacetti ичида бўлган йўловчи Ш. С. воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи Б.М. ва йўловчи — вояга етмаган А.Б. турли даражадаги тан жароҳатлари билан Кегейли тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Мавзуга оид

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

09:16 / 13.07.2025
Фарғонада фуқаро ўз танишини машинада қасддан уриб, ўлдириб қўйди

15:36 / 09.07.2025
Аварияларни камайтириш учун йўл инфратузилмасини яхшилашга жиддий эътибор қаратилади

15:24 / 09.07.2025