Тошкентда 4 тумандаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳридаги қатор туманларнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод тумани: «Шоҳсанам», «Катта Янгиобод», «Авиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Учтепа тумани: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
Яккасарой тумани: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
Чилонзор тумани: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙ ҳудудида соат 18:00 гача;
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

19:00 / 22.05.2025