Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Япония-Ўзбекистон” ассоциациясига янги раис сайланди
Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси вакиллари “Япония – Ўзбекистон” ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo
Тадбир давомида ассоциация таъсис этилганидан буён унга раислик қилиб келаётган Шима Нобухико саломатлиги ва ёши кексайиши муносабати билан ушбу лавозимни тарк этаётгани, уюшманинг янги раҳбари этиб раис ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган, Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Като Фумихико сайлангани маълум қилинди.
Като Фумихико Ўзбекистон унинг учун қадрли мамлакат эканини ҳамда республика билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришни уюшманинг янги раиси сифатида ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди. Кейинги йилларда маданий-ҳуманитар, таълим ва туризм билан бир қаторда савдо-иқтисодий йўналишига ҳам катта эътибор қаратилишини билдирди.
У Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида орттирган уч йиллик тажрибасидан ассоциацияни бошқариш фаолиятида унумли фойдаланишини, кунчиқар мамлакатда “Ўзбекистон дўстлари”ни кўпайтиришга сафарбар қилишини билдирди.
Мавзуга оид

17:52 / 02.08.2025
Ўзбекистон павилиони Expo 2025 кўргазмасида энг юксак мукофотни олди

11:19 / 02.08.2025
Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

22:38 / 26.07.2025
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди

09:20 / 25.07.2025