Россия Лвивга, Украина — Ясиноватаяга зарба берди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 498-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 6 июл куни Белгород области губернатори област ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишга тушгани ҳақида хабар қилди. Mash телеграм-каналига кўра, тўққизта дрон нефт омбори ва нимстанцияга ҳужум қилишга уринган.
- NYT нашри хабарига кўра, Байден маъмурияти Украинага кассетали ўқ-дорилар бермоқчи.
- Россия Финландиянинг Петербургдаги бош консулхонасини ёпишга қарор қилди. Бунга жавобан мамлакатга россиялик тадбиркорлар, талабалар ва кўчмас мулк эгаларининг кириши қийинлаштирилди. Ўзгаришлар 10 июлдан кучга киради.
- Reuters маълумотига кўра, Австриянинг Raiffeisen Bank International банки уруш тез орада якунланишидан умид қилган ҳолда Россиядан кетишни ортга сурмоқда.
- Буюк Британия «Сбербанк»нинг собиқ раис ўринбосари Лев Хасисга қарши санкцияларни бекор қилди.
- Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашинуви ўтказилди. Бу жараён доирасида Украинага 45 киши қайтган, уларнинг барчаси — «Азовстал» ҳимоячиларидир. Шунингдек, Россия ҳудудига депорт қилинган болалардан икки нафари ҳам Украинага қайтган. Россия уч нафар учувчисини асирликдан қутқарган.
Куннинг асосий воқеаси: Лвивга зарба
6 июлга ўтар кечаси Россия армияси Украина ғарбидаги Лвив шаҳрига ракета зарбаси йўллади. Шаҳар мэри Андрей Садовий ҳодисани Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён «Лвивда фуқаролик инфратузилмасига қилинган энг йирик ҳужум» деб атади. Садовийнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг Лвив области бошқармаси тўққиз қурбон ва 36 нафар жабрланувчи ҳақида хабар берган. Зарба 35 дан ортиқ уй, 10 та ётоқхона, шунингдек болалар уйи, олий таълим муассасининг икки биноси ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларига зарар етказган. Қутқарув-қидирув амалиёти 7 июл тонгида якунланди.

Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA

Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA

Mykola Tys / AP / Scanpix / LETA


Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA

Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги позицияси

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Харкив областидаги украиналик қидирувчилар

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия оккупацияси остидаги Ясиноватаянинг ўққа тутилиши
Ясиноватая шаҳри Донецкдан 25 километр масофада жойлашган. Област маркази каби бу шаҳар ҳам 2014 йилдан буён Россия қўшинлари оккупацияси остида. Аннексия қилинган «ДХР» расмийлари 6 июл куни кечқурун украин қўшини Ясиноватая шаҳри ва Ласточкино посёлкасини ўққа тутиб, баравар ўт очиш реактив тизимларидан 10 та ракет учиришгани ҳақида хабар берди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.


Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025