Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қиз фарзандини сотмоқчи бўлган ота ушланди
У шаръий никоҳидаги хотинидан туғилган чақалоқни пулламоқчи бўлган.

Фото: Getty Images
Сурхондарёнинг Ангор туманида қиз фарзандини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган ота ушланди.
Қайд қилинишича, 1969 йилда туғилган И.З. ўзининг шаръий никоҳ асосида 2019 йилдан буён бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи Х.С. дан туғилган бир неча кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотишга қарор қилган.
Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.З. ўзининг яшаш уйида Д. исмли шахсдан кимёвий ишлов берилган 1400 доллар ҳамда 10 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

21:16 / 21.07.2025
Индонезия полицияси чақалоқ савдогарлари тармоғини фош қилди

11:33 / 21.07.2025