Киевга дронлар ҳужуми ва фронтдаги украин авиацияси. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 525-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудига яна камикадзе дронларини юборди: Киевда дрон парчалари аҳоли яшамайдиган бинога тушган, Одесса областининг Измаил шаҳрида портга зарба берилган. Reuters маълумотига кўра, порт «жиддий» шикастланган.
- РФ мудофаа вазирлиги Қрим кўпригида 17 июлга ўтар кечаси амалга оширилган портлаш (ўша ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, автомобил йўли шикастланганди) туфайли Керч бўғози бўйлаб кемалар ва учиш аппаратлари ҳаракатини чеклади. Бундан ташқари, ФХХ тасдиқлашича, икки ҳолатда Туркиядан Керч бўғозига сузаётган кемаларда портловчи моддалар излари топилган.
- «Важние истории» нашри аниқлашича, Евгений Пригожиннинг баёнотига терс ўлароқ, «Вагнер» ХҲК Россияда ёлланма жангчиларни ёллашни давом эттирмоқда.
- Белгород областида ҳудудий мудофаа отрядлари аъзоларига қурол тарқатилди. Курск областида ҳам шундай йўл тутиш ваъда қилинган.
Киевга дронлар ҳужуми
2 августга ўтар кечаси Россия қўшини Shahed дронлари билан Украинанинг бир қанча областларига ҳужум уюштирди. Шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари барча дронларни уриб туширган. Дрон қолдиқлари аҳоли яшамайдиган бинолардан бирини ва болалар майдончасини зарарлаган, зарба тўлқинидан турар жой биноларидан биридаги деразалар тўкилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Россия томони ҳужум юзасидан изоҳ бермади.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК авиацияси

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги украин артиллериячилари

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025