Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб этган директор жазоланди
У маъмурий жаримага тортилди.
Хоразм вилояти, Янгибозор туманидаги 28-сон мактаб ўқитувчилари меҳнат шартномасида кўрсатилмаган, ўз хизмат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилингани аниқланди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги хабар тарқалгач, ҳолатни ўрганиб, ўқитувчилар мактабни тозалаш ишларига жалб қилинганини аниқлаган.
Шундан сўнг, мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланган.
Хабарда мактаб директорининг исми-шарифи ва жарима миқдори келтирилмади.
Мавзуга оид

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

16:24 / 28.05.2025