“Манзил”: Қорақалпоғистоннинг биз билмаган ажойиботлари
“Манзил” лойиҳаси бу сафар Қорақалпоғистоннинг бетакрор кенгликлари, охири кўринмас кўллари ва ноёб ҳайвонот олами ҳақида ҳикоя қилади.
Бу саёҳатдан аввал Қорақалпоғистон деганда кўз олдимга қуриб бораётган Орол денгизи ва Нукус шаҳри келарди холос. Лекин бу саёҳат тасаввурларни анчагина ўзгартириб юборди.
Саёҳатимиз давомида Қорақалпоғистоннинг учта нуқтасини, Сариққамиш кўли, Судочи кўллар тизими ва сув сатҳи йилдан йилга пасайиб бораётган Орол денгизини тасвирга олдик.
Чўл-у биёбонлар орасида уч кун йўл юриб нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки дунёнинг ҳамма ерида ҳам учрайвермайдиган ҳайвонот олами, ўзига хос ландшафт ва манзараларга гувоҳ бўлдик.
Яхшиси буларнинг барини кўрсатув орқали кўриб томоша қилинг.

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

13:35 / 11.06.2025
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди

08:04 / 11.06.2025
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда

08:20 / 09.06.2025