Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар оммавий муштлашув уюштирди
Миробод туманида Spark ва Nexia ҳайдовчилари йўл талашгани оқибатида оммавий муштлашув юз берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокимлиги тармоқларда ҳайдовчилар бир-бирига йўл бермагани оқибатида муштлашув юз бергани айтилган видео юзасидан муносабат билдирди.
Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, мазкур ҳодиса 12 ноябр куни содир бўлган.
20 яшар фуқаро Х.В. ўз танишлари 23 ёшли М.Б. ва 18 ёшли М.А. билан “Спарк” русумли автомобилда Мунис кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Қўйлиқ-5 даҳасига кетаётган вақтларида, 34 ёшли А.Б. бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомобил билан бир-бирига йўл бермай, ўртада келишмовчилик юзага келган.
“Спарк”даги йўловчилар - М.Б ва М.А. ҳамда “Нексия-3” ҳайдовчиси А.Б. ва унинг шериги 21 ёшли Ю.М. ўзаро гап талашиб, жанжаллашган.
Ҳодиса оқибатида “Спарк” йўловчиларидан бири – М.Б. Тошкент давлат стоматология клиникасига мурожаат этган. Шифокорлар томонидан фуқарога юқори лаб соҳаси эзилиши ва йиртилиши, шунингдек, чап ёноқ соҳаси шилиниши ташхиси қўйилган.
Жанжалда иштирок этган қолган фуқаролар тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

22:28 / 16.04.2025
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди

11:41 / 16.04.2025
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди

20:14 / 13.04.2025