Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
28 ноябрь куни эрталаб Тошкентдаги Космонавтлар метроси олдида ёнғин келиб чиқди. Натижада Ички ишлар вазирлиги биноси атрофини тутун қоплаган.

Фото: Видеодан кадр
Яқин атрофдаги инсонлар уйларини тарк этгани айтилмоқда. Гувоҳларига кўра, ер остида кабеллар ёнган бўлиши мумкин. Воқеа жойига бир нечта ўт ўчирувчи машиналар етиб келган.
“Hududiy электр tarmoqlari” АЖнинг маълум қилишича, юқоридаги вазиятда 110/35/10 kV'ли “Сайилгоҳ” подстанциясидан чиқувчи 35 kV кучланишли кабель тармоғи шикастланган.
Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган. Расмийларга кўра, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Ҳодиса вақтида атрофни қуюқ тутун қоплаб олган.
Мавзуга оид

20:47
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

16:40 / 03.05.2025
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

09:10 / 03.05.2025