Фронтдаги «Леопард» танклари ва ҳудудларни миналардан тозалаш. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 643-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Давлат департаменти Путин АҚШда 2024 йил ноябрида ўтадиган президентлик сайловлари натижалари маълум бўлмагунича Украина бўйича тинчлик сулҳи тузмаслигини маълум қилди.
- Украина разведкасининг собиқ раҳбари Валерий Кондратюк разведка хизматининг ҳозирги раҳбари Кирилл Будановнинг рафиқаси Марианнанинг организмидан симоб ва маргимуш топилганини айтди. Унинг аниқлик киритишича, бу маълумотни Украина разведкасидаги собиқ ҳамкасбларидан олган.
- The Economist манбаси Володимир Зеленский ва УҚК бош қўмондони Валерий Залужний ўртасидаги муносабатларни «қўрқинчли» даражада деб атади — «режа бўйича кетмаётган» қарши ҳужум амалиёти секин кечаётгани туфайли. Украина президенти офисидагилар эса буни рад этишди.
- РФ мудофаа вазирлиги ва Москва шаҳри мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва областининг Подолск шаҳри яқинида дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Вайронгарчиликлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
- Россия қўшини дронлар ва ракеталар билан Украинага ҳужум қилди. УҚК ҳаво кучлари барча дронлар, учта ракетадан иккитаси уриб туширилганини маълум қилди.
Ҳорливка яқинидаги позицияларда турган украин аскарлари

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press


Харкив яқинидаги «Леопард» танклари

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA


Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинанинг озод этилган ҳудудларини миналардан тозалаш жараёни
Урушнинг бир ярим йилдан ошиқ даврида Украина дунёдаги энг миналанган мамлакатга айланди. Словакиядаги глобал хавфсизлик ва халқаро муносабатлар масалалари билан шуғулланувчи Globsec ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, Украинанинг қарийб учдан бир қисми миналанган. Мутахассислар миналарни Украина қуролли кучлари қарши ҳужумда муваффақиятсизликка учрашининг омилларидан бири сифатида келтирган. Бундан ташқари, миналардан тинч аҳоли вакиллари ҳам жабрланмоқда ва ҳалок бўлмоқда. Украина ҳудудларини миналардан тозалашга ўнлаб йиллар кетади — қуйида бу иш ҳозирда қандай олиб борилаётгани акс этган суратлар (бу фотосуратлар айнан қаерда олинганига ойдинлик киритилмаган).

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press


Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Reuters / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA
Владимир Путин Бутунжаҳон рус халқи кенгашида
Владимир Путин 28 ноябр куни Бутунжаҳон рус халқи кенгаши ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган ялпи мажлисда видеоалоқа орқали қатнашди. Путин «Ғарб ҳукмрон элитаси»ни яна бир бор танқид қилиб, уларни «русофобия», «ирқчилик» ва «неонацизм»да айблади, унинг фикрича, бу нафақат русларга, балки «Россиянинг барча халқларига қарши қаратилган». У шунингдек мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди ва уларни енгиб ўтиш учун россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.
