Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Назарбоевнинг хотиралар китоби сотувга чиқди
«Менинг ҳаётим. Тобеликдан эркинлик сари» китобида биринчи президент ҳаётининг ҳам сиёсий, ҳам шахсий томонлари тасвирланган.

1 декабр куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг ҳаётим. Тобеликдан эркинлик сари» хотиралар китоби сотувга чиқди. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Айдос Укибай хабар берди.
Китобда собиқ президент ҳаётининг ҳам сиёсий, ҳам шахсий томонлари тасвирланган. Назарбоев ўз хотираларида иккинчи хотини ва ундан икки ўғли борлигини тан олган.
2012 йилдан бери 1 декабр Қозоғистонда байрам – Биринчи Президент куни сифатида нишонланади. Илгари Биринчи Президент куни давлат байрами мақомига эга бўлиб, дам олиш куни эди.
Ўтган йили президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қонунга ўзгартириш киритиб, бу сана мақомини ўзгартирди. 1 декабр байрам сифатида қолди, бироқ дам олиш куни бекор қилинди.
Мавзуга оид

18:33
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

15:17 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича меморандум имзолайди

15:35 / 23.07.2025
Қозоғистон кўчмас мулк бозори. Нархлар қандай?

15:24 / 22.07.2025