Саудия Арабистони Ўзбекистондан бодом ва ёнғоқ сотиб олишни режалаштиряпти
Саудия Арабистони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ мевалар экспорти ҳажмини оширишга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консуллигида Mahmasah Tasali Marsa Matrooh Company for nuts компанияси бош директори Лабиб Муҳаммад Саад билан музокаралар ўтказилди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқ маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Лабиб Муҳаммад Сааднинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган компания қуруқ мевалар ва ёнғоқ маҳсулотлари экспорти ҳамда импорти билан шуғулланади. Маълум қилинишича, компания савдо тармоқлари подшоҳликнинг Ар-Риёд, Жидда, Макка, Даммам, Ал-Хубар ва Ал-Қурайта шаҳарларида фаолият юритади.
- Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мева-сабзавотларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича катта тажриба тўпланган, - деди у. - Улар ўз сифати ва таъми жиҳатидан араб бозорлари эътиборини тортмоқда. Биз экологик сифатли маҳсулотлар ва «соғлом овқатланиш» дастури доирасида қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқларни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига олиб келишни режалаштиряпмиз.
Музокаралар якунида қуруқ мевалар, бодом ва ёнғоқ экспорти билан шуғулланадиган Ўзбекистоннинг йирик компаниялари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва тегишли ташкилотлар билан музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025