Британия Ўзбекистонда «яшил» лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштиряпти
Британиянинг Kalo Holdings компанияси Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштиришга қаратилган лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр.

Фото: Дунё АА
"Дунё" хабарига кўра, гап савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар ҳамда 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлаш имкониятига эга бўлган станцияларни қуришга қаратилган тўғридан тўғри инвестициялар ҳақида кетмоқда.
Компания вакиллари Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов билан музокаралар чоғида сармоя киритишга тайёр эканликларини маълум қилди. Уларга мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиёт, савдо ва қурилиш соҳасидаги салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон аҳолисининг умумий манфаати учун атроф-муҳит ва табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга катта туртки бўлиши алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид

10:42 / 14.06.2025
Ўзбекистон ва Британия ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49 / 10.06.2025