Зеленскийнинг матбуот анжумани ва Донецкка зарбалар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 664-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Киевда 2023 йил якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди. У Украина ҚК бош штаби яна 400–500 минг кишини сафарбар қилишни сўраётгани ва «бугунги кунда Москва билан музокаралар масаласи кун тартибида эмаслиги»ни маълум қилди.
- Сергей Шойгу РФ мудофаа вазирлиги йиғилишида Россия армияси дунёдаги энг жанговар армия эканини ва украинлар қарши ҳужуми муваффақиятсизликка юз тутганини айтди.
- Арманистон сафарбар қилинган ва урушдан қочиб, дезертирлик қилган россияликни биринчи марта депорт қилди. Гап 2023 йил апрелида ўз қисмини ташлаб кетган ва ярим йил мобайнида яшириниб юрган Дмитрий Сетраков ҳақида кетмоқда. Ҳозирда у Ростов-Донда, Жанубий ҳарбий округ бўйича ҳарбий полициянинг ҳудудий бошқармасида бўлиб турибди.
- Сафарбар қилинганларнинг қариндошлари уларнинг олдинги чизиқдаги яқинларига Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан босим ўтказилаётгани ҳақида айтишмоқда.
- «Вагнер» ХҲК собиқ инструктори Игор Саликов Нидерландияга келиб, Халқаро жиноят судига Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятлари тўғрисидаги маълумотларни топширган. У Украинага қарши урушда 2014 йилдан буён иштирок этган ва ўзининг таъкидлашича, кўплаб жиноятларга гувоҳ бўлган.
- Европа мамлакатлари Украинанинг Россия билан урушдаги эҳтимолий мағлубияти оқибатларини кўриб чиқишни бошлади.
Зеленскийнинг йил якунлари бўйича матбуот анжумани
Украина президенти Володимир Зеленский маҳаллий ва халқаро журналистлар иштирокида (Hromadske ҳисобларига кўра, тадбирга ОАВнинг 200 нафарга яқин вакиллари аккредитация қилинган) матбуот анжумани ўтказилди.
Зеленский Украина қуролли кучлари бош штаби яна 400–500 минг кишини сафарбар қилишни истаётгани, аммо ўзи ҳозирча бу борада қарор қабул қилмаганини айтган. Президентнинг аниқлик киритишича, у ва Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний ўртасида «ишчи муносабатлар» мавжуд. Президентнинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ «яқин вақтлар ичида» Киевга маблағ ажратади, АҚШ эса Украинага «хиёнат қилмайди». Зеленский шунингдек, Россия ҳукумати фронтда «бирор мақсадига эриша олмагани»ни қайд этган ва «бугунги кунда Москва билан музокаралар масаласи кун тартибида эмаслиги»ни қўшимча қилган.

Фронт бўйидаги Купянск шаҳри ҳаёти

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Украин қўшини 19 декабр куни оккупация остидаги Донецкнинг шимолий қисмини ўққа тутди. Москва томонидан тайинланган маҳаллий расмийлар тасдиқлашича, Украина қуролли кучлари шаҳарга беш дақиқа ичида 16 та ракета учирган. «Известия» маълумотига кўра, зарба тўққиз қаватли турар жой биносига ҳам келган ва бу ерда газ қувури ёниб кетган. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари бўлган олти киши жароҳатланган.

AFP / Scanpix / LETA

Валерий Мельников / EPA / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

19:00
Зеленский Алексей Арестовичга қарши санкция қўллади

17:33
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

13:57
Трамп: АҚШ Украина билан битимдан 350 млрд доллардан кўпроқ маблағ олади

10:55