Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
23–29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

«Ўзгидромет» агентлиги 23–29 феврал кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Мавзуга оид

19:19 / 09.06.2025
Бу йилги май ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди — «Ўзгидромет»

12:05 / 09.06.2025
Ҳафта давомида ёмғирли кунлар бўлиши кутилмоқда

11:02 / 09.06.2025
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

22:10 / 05.06.2025