Фавқулодда ҳолатлар туфайли «Тошшаҳартрансхизмат» масъуллари ишдан олинди
Автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари туфайли масъул ходимлар жазоланди.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат
26 феврал куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, автобус саройи филиаллари раҳбарлари, бош механиклар ва масъул ходимлар иштирокида автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Қайд этилишича, унда автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқишдан олдин техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилган. Жумладан, 5 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Уларнинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Шунингдек, санаб ўтилган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройи масъул ходимларига топшириқ берилган.
Аввалроқ, Тошкентда бир кунда иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлгани, бунга тормоз тизимидаги носозлик ва қисқа туташув сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

12:18 / 10.05.2025
Etihad Airways Абу-Даби-Тошкент йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

09:50 / 09.05.2025
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

07:39 / 08.05.2025