Мирзо Улуғбек тумани прокурори тайинланди
Ойбек Маннонов Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокурори лавозимига тайинланди.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Ойбек Маннонов 1986 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий - ҳуқуқшунос.
У 2009 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2017 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган. 2020 йилнинг феврал ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.