Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Қайд қилинишича, уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.
Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид

22:03 / 11.06.2025
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

13:42 / 07.06.2025