Ўзбекистон | 10:47 / 23.06.2024
3813
1 дақиқада ўқилади
2024 йилнинг беш ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳларнинг ярмидан сал кўпи шаҳарларда, камроғи қишлоқ жойларида қайд этилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- шаҳар жойларда – 41,0 минг;
- қишлоқ жойларда – 39,8 минг.
Маълумот учун, ўтган йилнинг шу даврида 81 126 та никоҳ қайд қилинганди.