Россия ва Украина «90 га 90» формуласи бўйича асирлар алмашди
Миллий гвардия, ҳудудий мудофаа кучлари аскарлари ва чегарачилар Россия асирлигидан қайтишди. Уларнинг аксарияти Мариуполни ҳимоя қилишда қатнашган, деди Украина президенти Володимир Зеленский.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Россия ва Украина ҳарбий асирларни «90 га 90» формуласига кўра алмашишди. Бу ҳақда икки давлат расмийлари 25 июн, сешанба куни маълум қилди. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) музокаралар жараёнида воситачи сифатида иштирок этди.
Украина президенти Володимир Зеленский Миллий гвардия, ҳудудий мудофаа кучлари аскарлари ва чегарачилар асирликдан қайтганини маълум қилди. «Биз Россия асирлигидаги барча фуқароларимизни унутмаймиз», - дея қўшимча қилди Украина раҳбари.
Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб маълумотларига кўра, Киев Мариуполнинг 59 ҳимоячисини алмашишга муваффақ бўлди, улардан 52 нафари «Азовстал» мудофаасида қатнашди. Херсон, Донецк, Харкив, Запорижжя ва Луҳанск йўналишларида қўлга олинганлар ҳам Украинага қайтди.
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Украина асирлигидаги россиялик ҳарбий хизматчилар «ўлим хавфи»га дуч келганини маълум қилди.
Киев: Россияда 8000 дан ортиқ украиналик асирликда
24 январ куни ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб вакили Юрий Таранюкнинг маълум қилишича, камида 8 минг украиналик, жумладан тинч аҳоли вакиллари ҳам Россия асирлигида. Унинг қўшимча қилишича, штаб жангларда бедарак йўқолган ўн минглаб бошқа украиналикларни қидиришда давом этмоқда. Шу билан бирга, Таранюк бедарак йўқолганларнинг аксарияти Россия Федерациясида асирликда, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси кенг миқёсли ҳужум бошлаганидан бери Украина тергов органлари рус аскарлари томонидан украиналик ҳарбий асирларни қатл этишнинг 54 та ҳолатидан хабар топган.
Мавзуга оид

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

15:38 / 26.04.2025