Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кипр бизнеси билан қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Ўзбекистон ТИВда Кипр Республикаси бизнеси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Кипр Республикаси Савдо-саноат палатаси президенти Ставрос Ставроу билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шу нуқтайи назардан, мамлакат бозорига киришга қизиқиш билдирган Кипр Республикасининг етакчи компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Томонлар, шунингдек, "яшил" энергетика, тўқимачилик, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид

09:00 / 30.07.2025
Play Mobile СМС-хабарлари бизнес учун қулай ва самарали воситадир

08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди

14:02 / 24.07.2025
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида

08:32 / 23.07.2025