Шавкат Мирзиёев Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди
Бу мажмуа 2025 йил юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябр куни Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилишининг бориши билан танишди.
Йирик спорт мажмуаси 2025 йил юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъамизнинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, 100 гектар майдонга ёйилган Олимпия шаҳарчасида буларнинг барчаси учун шароит бўлади. Бугунги кунда асосий иншоотларда жадал қурилиш кетмоқда. Хусусан, 12 минг ўринли олимпия стадиони, ҳар бири 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қад кўтарган.
Давлат раҳбари ушбу иншоотларда бўлиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Мутасаддилар очилиш маросими ва мусобақалар пайтида бўлажак шароитлар юзасидан ахборот берди.
Шавкат Мирзиёев қулайлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу жараёнларни юқори даражада рақамлаштириш, сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Олимпия шаҳарчасида, шунингдек, футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон бўлади. Музей ва офисларни ўз ичига олган маъмурий бино, боғлар, сунъий кўл барпо этилади.
Президентимиз мажмуа бунёдкори - Хитойнинг «CAMC Engineering» компанияси мутасаддиси билан суҳбатлашди.
Таъкидланишича, Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарасидан самарали фойдаланилади. Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази шу ерда жойлашади. Профессионал спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Ҳудудий спорт ташкилотларининг шаҳарча инфратузилмасидан фойдаланиши йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
Ўзбекистон | 09:41
-
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 09:15
-
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
Жаҳон | 09:02
-
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
Жамият | 08:56
Мавзуга оид

16:40 / 03.05.2025
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

20:17 / 02.05.2025