Сентябр ойи учун инфляция даражаси маълум қилинди
Сентябрда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар қарийб 25 фоизга қимматлашди.
Ўзбекистонда 2024 йил сентябр ойи якунларига кўра, инфляция 1,23 фоиз даражасида қайд этилди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, йиллик инфляция (2023 йил сентябридан) деярли ўзгармади — 10,46 фоиз (бир ой аввал 10,47 фоиз эди), йил бошидан (январ-сентябр) эса нархлар ўртача 6,77 фоизга ошди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган ойда ўртача 1,4 фоизга ошди (йиллик ҳисобда — 2,4 фоизга ўсиш). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга (8,4 фоиз), пулли хизматлар нархи 1,5 фоизга (28,7 фоиз) ошди.
Гўшт нархи юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда: мол гўшти — 3,1 фоизга (август ойида — 5,3 фоиз), қўй гўшти — 2,8 фоизга (август ойида — 4,9 фоиз) қимматлашди. Йил бошидан буён мол гўшти нархи 11,3 фоизга, қўй гўшти нархи эса 11,9 фоизга ошди.
Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда, сентябр ойида у 1,2−1,9 фоиз (йил бошидан — 24,7 фоиз) оралиғида ошди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, метан ойига 0,5 фоизга (йил давомида — 35,8 фоизга), бензин — 0,2−2,4 фоиз оралиғида ёки ўртача 0,8 фоизга (+13,8 фоиз) қимматлашди.
Мавзуга оид

22:51 / 03.05.2025
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести

21:15 / 01.05.2025
Маҳаллий авиарейсларда чипталар охирги уч ойда 1,7 баробарга қимматлади

10:45 / 01.05.2025
Ўзбекистонда апрел ойида инфляция 0,7 фоизни ташкил этди

19:31 / 15.04.2025